Абдулла Қаҳҳор – тенгсиз ижодкор
2022 йилнинг 5-октабр куни Тошкент молия институти «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети томонидан Адиблар хиёбонида «Абдулла Қаҳҳор – тенгсиз ижодкор» мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нишонбой Ҳусанов, институтнинг Абдулла Қаҳҳор ижод музейи бадиий раҳбари Нуриддин Очилов, кафедрада доцент в.б. Шаҳноза Махкамовалар сўзга чиқиб, ўзбек адабиётининг ёрқин вакили, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти, ижоди, бизга қолдирган бадиий мероси ҳақида қизиқарли маълумотларни сўзлаб бердилар.
Тадбирда «Абдулла Қаҳҳор» номидаги стипендия соҳиблари Лобар Боймуротова, Иброҳим Мингбоев ва бир қатор иқтидорли талабалар адиб ҳикояларидан парчалар келтириб унинг мазмун-моҳиятини ҳозирги кун билан боғлаб, талаба-ёшларга кенг тарзда ёритиб бердилар, фикр-мулоҳаза юритдилар ва ёшларни ушбу асарларни ўқишга чорладилар.
Тадбир сўнгида «Молиячи гулшани» ансамбли иштирокчиларидан иборат талаба-ёшлар томонидан миллий куй ва қўшиқлар ижро этилди. Самимий суҳбат асосида ўтказилган ушбу тадбир талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.