Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами”

Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами”

Тошкент молия институти талабалари Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида “Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот” шиори остида ўтказилаётган республика талаба-ёшлари фестивалида иштирок этишди.

 

Тадбирларда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ, Абдулла Қаҳҳор уй музейи директори Санобар Матлубова иштирок этишиб, ХХ аср ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган адиб, Абдулла Қаҳҳор асарлари борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Байрам тадбири давомида институт “Молиячи гулшани ашула ва рақс ансамбли” жамоаси томонидан таёрланган катта байрам бадиий дастури ҳам намойиш этилди.

 

Барчанинг эътирофига сазовор бўлган яна бир чиқишлар бу «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан ташкиллаштирилган «Китобхон талаба» танлови иштирокчиларининг чиқишлари бўлди, бу иқтидорли талабалар Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди юзасидан тайёрлаган ижодий ишлари, ўзлари ёзган шеърлари ва мазмунли нутқлари билан Адиблар хиёбонида куннинг энг фаол иштирокчиларига айланишди.

 

Бундан ташқари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Отчопар-1 маҳалласида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га кирган ҳамда кам таъминланган оилаларнинг бир гуруҳ аъзолари Тошкент молия институти "Халқаро молия" кафедраси мудири Ж.Атаниязов ташаббуси билан жорий йилнинг 20 май куни ҳафталик доирасида "Адиблар хиёбони”га ташриф буюрдилар. Ташриф давомида маҳалла аьзолари Қаҳҳор ҳайкали олдида институт жамоаси томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам тадбирини тамоша қилишиб, хиёбон ҳудудини айланишди. Шунингдек, тадбир давомида барча иштирокчилар Абдулла Қаҳҳор уй музейига экскурсия уюштирилди. Мазкур байрам тадбири давомида барча иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият улашилди.

 

Эслатиб ўтамиз: Жорий йилнинг 17 майидан 22 майига қадар Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги тадбирлари бўлиб ўтади.

 

 

11:49 / 2021-05-21
Success helper
Success warning