“Ўзбек адабиётида эссе жанрининг ўрни” мавзусида мастер-класс
2020 йил 6 февраль куни Тошкент молия институтининг Сиртқи бўлимида “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Н.Ҳусанов ҳамда катта ўқитувчилар Н.Дилмуродова ва М.Шермуҳамедовалар томонидан “Ўзбек адабиётида эссе жанрининг ўрни” мавзусида мастер-класс ўтказилди.
Мазкур тадбирда Сиртқи бўлим декани, профессор Н.Қўзиева, декан муовини Х.Шодмонов, Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот агентлиги раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Абдусаид Кучимов ҳамда СММ-51 ва СМ-50 гуруҳ талабалари иштирок этдилар.
Ёзувчи А.Кўчимов ўзбек адабиётининг йирик вакиллари Ўзбекистон Қаҳрамонлари Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов ижодлари бўйича маъруза қилди. Шунингдек, ўзбек адабиётида эссе жанрининг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил гапирди. Тадбир қизиқарли ва жонли тарзда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.