Тошкент молия институти ва академик А.Куатбеков номидаги Қозоғистон Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик

Тошкент молия институти ва академик А.Куатбеков номидаги Қозоғистон Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорлик

2019 йилнинг 28 феврал ва 1 март кунлари академик А.Куатбеков номидаги Қозоғистон Халқлар дўстлиги университетидан стратегик режалаштириш ва ривожлантириш бўйича проректор, доцент Сулейменова Балхия Серикбаевна ва “Иқтисод ва ҳуқуқ” кафедраси доценти Купешева Айгул Куанишевналар ҳамкорлик доирасида институтга ташриф буюрдилар. Тошкент молия институти раҳбарияти ва академик А.Куатбеков номидаги Қозоғистон Халқлар дўстлиги университети вакиллари томонидан ҳамкорликда амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар йўл харитаси ишлаб чиқилди ва имзоланди. Шунингдек, Купешева Айгул Куанишевна ва Сулейменова Балхия Серикбаевналар, "Иқтисодиёт назарияси" кафедраси профессор-ўқитувчилари ва "Молия" факултетининг иқтидорли талабалари учун семинар-тренинг соатларини ўтказдилар.

 

 
15:26 / 2020-10-08
Success helper
Success warning