3D фикрлаш

3D фикрлаш

Жорий йилнинг 11 март куни тадбиркор, савдо ва бошқарув бўйича мутахассис, Салес Доcтор, РобоКидз ва Миллиард клуби асосчиси Алишер Исаев билан «3Д фикрлаш»  мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. 

Унда институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Алимназар Исламкулов, Банк иши ва Иқтисодиёт факультетлари талабалари ва педагог ходимлари қатнашди. 







Тадбир интерактив тарзда ўтди. Унда амалий вазиятлар ва уларни ечимини топиш бўйича замонавий ва ноодатий ёндашувларни топиш бўйича спикер ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Мазкур учрашув бевосита савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Талабалар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан атрофлича жавоб олишди. 







Умуман олганда, Алишер Исаев билан учрашувда талабалар бизнесни юритишдаги фикрлаш бўйича янги билим ва ёндашувларни ўрганиб олишди ва учрашув қизиқарли маълумотларга бой бўлди.




 

20:57 / 2022-03-11
Success helper
Success warning