Юнусобод туман ғазначилик бошқармасида қўшма амалиёт дарси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорига мувофиқ Тошкент молия институтида таълим йўналишлари бўйича ҳар бир талабанинг 2-курсдан бошлаб тегишли тармоқ (соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлар тизимли равишда ўтказилишини, шунингдек уларнинг амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Тошкент молия институтининг “Молия” факултети 2-босқич ММ-60 гуруҳ талабаларини назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларга ега бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Юнусобод туман ғазначилик бошқармасига “Давлатий молия” кафедраси ўқитувчи-ассистенти Ш.Турсунходжаева бошчилигида қўшма амалиёт дарсини ўтказиш мақсадида ташриф буюрдилар.