“Вақтли қаторларда автокоррелятсия” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди

“Вақтли қаторларда автокоррелятсия” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди

2024 йил 4 январь куни Тошкент молия институти “Статистика ва эконометрика” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида  кафедра доценти, PhD. Ф.Қодиров томонидан “Вақтли қаторларда автокоррелятсия” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди.

 

 

 

Ушбу мастер-классда кафедра доценти Ф.Қодиров “Стата” дастуридан фойдаланган ҳолда вақтли қаторларда ўзаро боғланишларни таҳлил қилиш, вақтли қаторларнинг ўзига хос компонентларини графикларда тасвирлаш, вақтли қаторлар кесимида стационарликни баҳолаш, автокоррелятсия ва уни текшириш усуллари каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачи томонидан жавоб олдилар.

14:58 / 2024-01-04
Success helper
Success warning