“БЛОКЧЕЙН ВА КРИПТОВАЛЮТА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ҲАМДА ИСТИҚБОЛЛАРИ” МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ
“Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 16 январь куни “Блокчейн ва криптовалюта технологияларини Ўзбекистонда ривожлантириш муаммолари ҳамда истиқболлари” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди. Ушбу маҳорат дарсига Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Битфорус қўшма кўрхонасининг раҳбари Ким Кюнжо (Конгук университети) ташриф буюрди.
Маҳорат дарсида Ким Кюнжо талабаларга илк бор 2011 йил Форбес журналида муҳокама этилган, блокчейн технологиясига асосланган криптовалюта тизими ва уни сотиб олиш усуллари ҳамда мамлакатимизда бу тизимдаги мавжуд муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.