Малайзиянинг Байнери университети билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди
2021 йил 16 ноябрь куни Малайзиянинг Байнери университети перзиденти бошчилигидаги делегация икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди. Хорижий меҳмонларни институт ректори Проф. Т.Тешабаев кутиб олдилар.
Учрашув давомида 2019 йилдан бошлаб ҳамкорликда ташкил этилган магистратура қўшма таълим дастури битирувчиларига дипломларни бериш тартиби ҳамда истиқболда институтнинг бакалавриат таълим босқичига хорижий профессорлари жалб қилган ҳолда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.