Аёл - нафосат тимсоли
Айни кунларда бутун Республикамиз бўйлаб баҳорнинг илк байрами, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 7 март куни Тошкент молия институтида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан «Аёл - нафосат тимсоли» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мазркур тадбирда Тошкент молия институти раҳбарияти, институт профессор-ўқитувчилари, институт ходимлари ва талаба-қизлар иштирок этишди.
Таъкидланганидек, оилани ҳам, жамиятимизни ҳам бирлаштириб, унга файзу баракот киритадиган, хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Шундай экан уларни қанча эъзозласак, ҳурмат бажо келтирсак ҳам кам.
Байрам тадбири талабалар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда мусиқий чиқишлар билан янада кўркам ўтди.