«Битирувчи – 2020»

«Битирувчи – 2020»

21 июль куни 2019-2020 ўқув йилида Тошкент молия институтини муваффақиятли тамомлаган бакалавр ҳамда магистрларни табриклаш мақсадида «Битирувчи – 2020» тантанали тадбири ZOOM дастури орқали ўтказилди. Унда, Тошкент молия институти ректори в.в.б. и.ф.д., профессор Султонали Умаралиевич Меҳмонов битирувчиларига табрик йўллади.


Тошкент молия институтини битирувчиларига 
ТАБРИК!

Ҳурматли битирувчи талабалар, азиз ёшлар!

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимизни таълим олиши учун зарур бўлган барча имкониятлар яратиб берилди. Айниқса ёш авлодни олий таълимга қамраб олиш уч йил олдин 9 фоизни ташкил этган бўлса бу кўрсаткич бугунги кунда 25 фоизни, бу ўқув йилида 36 фоизни ва келгусида 50 фоизга етказиш белгиланган. Мухтарам Президентимизнинг сайи харакатлари билан олий таълимга талабаларни қабул қилишнинг адолатли шаффоф тизими йўлга қўйилди, моддий техник баъза мустахкамланди, таълим жараёни халқаро умумқабул қилинган меъерларга мувофиқлаштирилди. Натижада ёшларимизни ихтидорларини рағбатлантириш ва такомиллаштириш тизими тубдан янгиланди.

Тошкент молия институтини ўтган масъулиятли ўқув йили давомида қадрли профессор-ўқитувчилар, мураббийлар ҳамда талаба-ёшларимизнинг меҳрибон ота-оналарининг қўллаб-қувватлашлари асносида жорий йилда 12 та бакалавр йўналишларини 922 нафар, 12 та магистратура мутахассислигини эса 151 нафар талаба-ёшлар муваффақиятли якунладилар. Улардан 193 нафар талаба аъло баҳолар билан институтимизни имтиёзли тамомладилар.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни давлат аттестация синовларини юқори савияда топширганингиз ва Тошкент молия институтини муваффақиятли тамомлаганингиз билан чин дилдан табриклайман. Бугун Сиз ҳаётингизда янги қадам қўймоқдасиз ва ўз меҳнат фаолиятингизни молиячи-мутахассис сифатида банк, солиқ, суғурта, молия ва шу каби муассасаларда иш фаолиятингизни бошлаш арафасида турибсизлар.

Шу ўринда, молиячи-иқтисодчи сифатида, ушбу вазиятда ҳалол меҳнатингиз ва ишга масъулиятингиз билан тенгдошлар ва ҳамкасбларингизга ибрат бўлишларингизни сўраб қоламан. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг молия тизимини янада ривожлантиришда буюк аждодларимиз ворислари сифатида бор билим ва салоҳиятингизни аямай, халқимиз хизматига камарбаста бўлишларингизга чақираман.

Олдингизга қўйилаётган вазифаларни виждонан бажаришингизга, оилангиз таянчи ва шу билан бир қаторда ўзбек халқининг муносиб фарзанди бўлиб бурчингизни сидқидилдан адо этиб, халқимиз олдида турган синовли кунларда ўзингизни муносиб эканлигингизни кўрсатиб, белгиланган муассасаларда, соҳа мутахассиси сифатида, мамлакатимиз иқтисодий фаровонлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишингизга ишонаман ва бу йўлда Сизларга омад ва зафарлар тилайман.

 

 

 

 

Тошкент молия институти 
ректори в.в.б., и.ф.д., профессор                                                 С.Меҳмонов

10:50 / 2020-07-21
Success helper
Success warning