Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Дунёнинг ТОП-400 рейтингидаги университет билан зиёрат туризмига доир ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

 Бугунги кунда энг жадал ривожланаётган зиёрат туризми бозори, бу йўналишда Ўзбекистоннинг салоҳияти, пандемия сабабли ушбу соҳа учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференцияларни 2021 йил сўнгига қадар узайтириш борасидаги сай-ҳаракатлар ва сайёҳларнинг республикага йил бўйи ташриф буюриш имкониятлари нафақат туризм соҳасида, балки, илмий соҳада ҳам лойиҳалар тайёрлашга ва чет эл давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатишга замин яратмоқда.

 

 Тошкент молия институти дунёнинг ТОП-400 рейтингидаги Бруней технология университети (Бруней Доруссалом) билан айнан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.

 

 Шартнома бўйича зиёрат туризмини ривожлантиришда қўшма илмий лойиҳалар тайёрлаш баробарида икки томонлама талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинув дастурларини ташкил қилиш, ҳамкорликда халқаро вебинарларни йўлга қўйиш, ИТ ва рақамли технология ишланмаларини ҳамкорликда яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш бўйича келишувларга эришилди.

 

 

13:55 / 2020-12-12
Success helper
Success warning