Тошкент молия институтида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган  давра суҳбати бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган  давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент молия институтида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган  давра суҳбати ташкил этилди.

Унда институт молия-иқтисод ишлари бўйича проректори Ш.Э.Синдаров, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Т. Хошимова, Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш булими мудири Н.Б. Гаипназарова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнатни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бўлими  етакчи мутахассиси Х.Ш. Джаббарова, институт профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлари ва талаба-ёшлари иштирок этишди.







Тадбирда сўзга чиққанлар меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муҳофазаси соҳасидаги ўзгаришлар ва ўсиб келаётган ёш авлодда муносиб ҳамда хавфсиз меҳнатни ташкил этиш тушунчаларини шакллантириш тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Давра суҳбати қизғин мунозараларга, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.


19:10 / 2022-03-25
Success helper
Success warning