“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” – ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимларининг Бухоро шаҳрига саёҳати

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” – ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимларининг Бухоро шаҳрига саёҳати

 Институт Ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори асосида 2019 йилнинг 15-17 ноябрь кунлари 40 нафар институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлари учун Бухоро шаҳрига жамоавий саёҳат ташкил этилди.

 

 Саёҳат давомида Қорахонийлар давлатчилгининг Мовароуннаҳрдаги амири Арслон Буғрохон кўрсатмаси билан қад ростлаган, баландлиги 50 метрга яқин бўлган, айлана бўйича эни 9 метр ва 104 та айланмали зинапоя ғиштдан терилган ҳамда ўз замонида минорадан туриб азон айтилиб, аҳоли намозга чақирилган ёки ўзига хос маёқ вазифасини ҳам ўтаган Минораи Калон ёдгорлигига; Қадимда ҳам (1620 йилларда) ҳудди ҳозирдаги каби Бухоро жамоатчилигининг сергавжум марказларидан бири бўлган, майдонда кичик савдо майдончалари, гўзаллик кошоналари, умумий овқатланиш ва дам олиб, хордиқ чиқариш нуқталари, ҳаммомлар қизғин фаолият юритган, даставвал фақатгина бозор майдони ҳисобланган Лаби Ҳовуз мажмуасига; Кўп йиллар муқаддам маҳаллий амалдорларининг расмий идораси бўлган, 16-20 метр баландликдан иборат, минглаб қулларнинг мутлақо қўл меҳнати ёрдамида барпо этилган, умумий майдони 4 гектардан иборат, “Шаҳар ичидаги шаҳар” дея аталган Арк қалъасига ва яна кўплаб Бухоро шаҳрида жойлашган тарихий ёдгорликларни кўришга муваффақ бўлдилар.

 

 Ҳам саёҳат ҳам зиёрат шаклида ташкил этилган мазкур ташаббус институт жамоасининг бирдамлигини янада мустахкамлаш билан бир қаторда бетакрор ва унутилмас хотираларга бой бўлди.

 

 

16:19 / 2019-11-21
Success helper
Success warning