Инсон азиз, хотира эса барҳаёт.
“Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “Чет тиллари” кафедраси профессор-ўқитувчилари институтимизда ўз иш фаолиятларини йиллар давомида олиб борган фахрий устозимиз Зупарова Гулчехра опани хонадонларига ташриф буюришди.
Ташриф давомида устознинг ширин суҳбатларидан баҳраманд бўлишди. Устоз ўзларининг умр йўлларида бошидан кечирган заҳматлари ва хурсандчилик кунларини гапириб бердилар. Ташриф чоғида бир пиёла чой устида эсдалик учун суратга тушилди.
Шу билан бирга бир катор кафедра профессор-ўқитувчилари институт талабалари билан “Шаҳидлар хотираси” хиёбонига ташриф буюриб, ватанимиз тинчлиги учун ўз жонларини қурбон қилган ватандошларимизни ёд олдилар. Бугунги озод ва эркин ҳаёт учун, фарзандларимизнинг бахти ва камоли учун биз жасур ота-боболаримиз, кексалар, мўътабар фахрийлар олдида чексиз қарздорлигимиз ва бу азиз инсонларни асраб-авайлаш, уларнинг соғ-саломат ва мазмунли умр кечиришлари учун барча шароитларни яратиб бериш – ҳаммамизнинг муқаддас инсоний бурчимизлиги эканлиги ҳақида талабаларга тушунтириш берилди.