“Хусусий корреляция коэффициенти” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди
2024 йил 3 январь куни Тошкент молия институти “Статистика ва эконометрика” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида кафедра доценти, PhD. М.Рахмонов томонидан “Хусусий корреляция коэффициенти” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Маҳорат дарсида доцент М.Рахмонов амалий эконометрик тадқиқотларда кўп омилли регрессия, унинг хусусий кўриниши, корреляция коэффициентларининг фарқли жиҳатлари, хусусий корреляция коэффициентини ҳисоблаш техникаси ҳамда уларнинг иқтисодий мазмуни бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
Маҳорат дарси давомида доцент PhD. М.Рахмонов кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби маҳорат дарсларининг кўпроқ ўтказилиши ҳамда дарслар мобайнида ҳақиқий иқтисодий кўрсаткичларидан иборат мисоллардан фойдаланиш таълим сифати ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.