Тошкент молия институти хузуридаги «DIGITAL FINANCE» инкубация ва акселерация маркази очилди
IT-Парк ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида «DIGITAL FINANCE» инкубация ва акселерация маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бугун мазкур марказни расмий очилиш маросими ўтказилди.
Марказнинг мақсади институтда ёшлар ўртасида стартап экотизимни ривожлантириш асосида, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни инновацион ғояларини қўллаб қуватлаш ҳамда, тижоратлаштиришдан иборат.
Марказда
- IT-Парк инкубация ва акселерация ўқитиш методологияси дастурлари асосида стартап лойиҳалари учун тренинглар ўтказиш;
- стартап лойиҳалари иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш;
- тадбиркорлик фаолиятини ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалари бўйича, шу жумладан халқаро экспертлар иштирокида конференциялар, кўргазмалар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш;
- инкубация иштирокчиларини малака оширишларини, шу жумладан чет элда ўқишини ташкил этишда ёрдам кўрсатиш;
- ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион тадқиқот ва ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларига инвестицияларни жалб қилиш;
- маркетинг экспертизаси фаолиятини, шунингдек, маркетинг хизматини шартнома асосида амалга ошириш каби имкониятлар яратилади.
Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, институт талаба ёшлари, ёш тадқиқотчилари, профессор ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбир давомида марказ фаолияти юзасидан, шунингдек, талаба ёшларни стартаплари тақдимотлари ўтказилди.