“Эмоционал интеллект саломатлик ва самарали мулоқот гарови”
2020 йил 7 декабрда Солиқлар ва суғурта факультети хотин-қизлар кенгаши ва ТМИ ва Полоцк Давлат Университети қўшма факультети хотин-қизлар кенгаши томонидан “Эмоционал интеллект - саломатлик ва самарали мулоқот гарови” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Д.Р.Ходжимухамедова - Халқаро сертификатланган психолог арт-терапевт маъруза қилди. Психолог "Эмоционал интеллект" мавзусида ўзгаларнинг ва ўзининг истаги, ҳиссиётини тушуниш, англаш, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳиссиётларини бошқара олиш қобиляти ҳақида маълумот берди.