Орзулари ушалаётган Эргашев Шохрух
Жорий йилнинг май ойида Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказига ташриф буюриб, марказнинг болалар онкологияси бўлимида даволанаётган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан сухбатлашди. Мулоқот чоғида бемор, Эргашев Шохрух Тошкент молия институтида ўқиш нияти борлигини Президентга билдирган ҳамда унинг орзусини қўллаб-қувватлашни сўраган.
Тошкент молия институти раҳбарияти тиббиёт марказида бўлиб, институтда ўқиш истагини билдирган Шохрух орзуси рўёбини амалга ошириш мақсадида ТМИ-ПДУ қўшма факултетида ташкил этилган тайёрлов курсида бепул таҳсил олишини кафолатловчи “Сертификат”ни тақдим этдилар.
Маълумот ўрнида, Шохрух Эргашев Бухоро вилояти, Жондор тумани, Хумин қ.ф.й.да истиқомат қилади. У ҳозирда тумандаги 12–мактабнинг 8-синф ўқувчиси.