ЗАМОНАВИЙ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ ЯРАТИЛДИ

ЗАМОНАВИЙ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТ ЯРАТИЛДИ

  Тошкент молия институти “Молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари и.ф.д., проф. Т.С.Маликов, и.ф.н. Х.А.Қобулов, DSc. Ш.Қ.Жалилов ва и.ф.д., проф. О.О.Олимжоновлар ҳаммуаллифлигида “ЗАМОНАВИЙ МОЛИЯ-БАНК ИНГЛИЗЧА АТАМА ВА ИБОРАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА-РУСЧА ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ” номли мобил илова яратилди.

     Android оператив тармоғида ишлайдиган мазкур мобил илова кўринишидаги луғат молия-банк тизимига оид билимларни инглиз тилида ўзлаштиришга киришган талабалар, магистрантлар, илмий тадқиқотчилар, педагог-ходимлар, шунингдек ҳар қандай қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унинг ёрдамида замонавий молия-банк инглизча атама ва ибораларининг ўзбек ҳамда рус тилидаги изоҳларини топишлари мумкин. Луғат 1500 дан зиёд атама ва ибораларни ўз ичига олган.

    Дастур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда DGU 09489-сонли гувоҳнома олинди.

Иловани Play Market (Play Store)дан БЕПУЛ юклаб олиш мумкин.

 

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.idyllic.finbankterm

Дастур ҳажми: 3,1 МБ

17:22 / 2020-12-09
Success helper
Success warning