"Ўзбекистон рассомлари: доимийлик ва инновация" кўргазмасига ташриф

"Ўзбекистон рассомлари: доимийлик ва инновация" кўргазмасига ташриф

ИХ-50, 51 гуруҳ талабалари 2019 йил 7 сентябрда гуруҳ мураббийси Н. Хасанхонова билан биргаликда Autograph art gallery мажмуасига ташриф буюрдилар. Автография арт галереясида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон рассомлари: доимийлик ва инновация" кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада ҳайкалтарош Лудвиг Нестеровичнинг композициялари, Риштоннинг анъанавий кулолчилик буюмлари: Шарафуддин Юсупов, Алишер Назиров, Бухоро: Абдулло Назруллаев, Тошкент: Бахтиёр Усарова, "Ироқи" услубидаги кашталар Мадина Қосимбоева, Ҳаким Тожибоев, ёғоч ўймакорлиги каби турли саньат асарлари қўйилган.

Кўргазмадаги лойиҳаларни бир неча авлод муаллифлари, жумладан бугунги санъат саҳнасининг раҳбарлари Акмал Нур, Жавлон Умарбеков, Акмал Икромжонов, Марат Содиқов, Нодир Имомов, Бахтиёр Махкамов, Лудвиг Нестерович, Муҳаммад Фозилий, Хуршид Зиянов, Валерий Енин, Шакир Закиров, Шухрат Абдумаликов, шунингдек, бўлажак истеъдодлар Татьяна Фадеева, Сардор Аллабергенов, Умар Ражабов, Эркин Бозоров, Нуриддин Расулов, Жамшид Чоршанбиев, Хуршид Назаров, Жамшид Жуманов, Ёқуб Бекназаров, Жаҳонгир Бобокулов, Мирсаидов Мирвоҳид ва бошқалар томонидан яратилганлиги таҳсинга сазовор.

Талабалар кўргазманинг ижодий экспозицияларини кўришдан ва суратга тушиб эсдаликка мухрлашдан жуда хурсанд бўлдилар.

14:59 / 2019-09-14
Success helper
Success warning