«Гендерли иқтисодиёт”: халқаро ёзги мактабиниг очилиши

«Гендерли иқтисодиёт”: халқаро ёзги мактабиниг очилиши

   Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, барқарор ривожланишга эришиш ва ижтимоий таъминот тизимини яхшилашда гендер стратегияларини амалда қўлланилишининг муҳумлиги бутун дунёда тан олинган. Бу ҳолат халқаро ташкилотлар ва миллий хукуматлар, хотин-қизларнинг иқтисодий ҳаётда иштирокини кенгайтиришга йўналтирилган дастурларни амалга оширишда, хотин-қизларнинг сиёсат ва давлат институтларида иштирокини кучайтиришда, шунингдек гендерли назарий таҳлил олиб боришда, гендер нуқтаи назардан сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни мониторинг қилиш ва баҳолаш учун кўрсаткичларни ишлаб чиқишда намоён бўлади.  

    Ўзбекистон ҳўкумати гендер тенгликни ривожлантириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда «Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ва «Хўрлаш ва зўровонликлардан хотин-қизларни ҳимоя қилиш тўғрисида» қонунлар лойиҳалари халқ муҳокамасидан ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ташаббуси билан Олий Мажлис Сенатида хотин-қизлар ва гендер тенглик масаласи бўйича Қўмита ташкил қилинди.

     Бугун Тошкент шахрида иқтисодиётга оид гендер халқаро ёзги мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ўқиш Сапиенц Университети (Италия), Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент молия институти томонидан Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ОБСЕ) Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори вакили ва ОБСЕ қошидаги Норвегиянинг Доимий делегациясининг молиявий ёрдами билан ташкил этилди.   

   Ёзги мактабни ташкил этишдан мақсад иқтисодиётнининг гендер жиҳатларини белгилаш ва баҳолашда, шунингдек гендер сиёсатнинг жамиятга бўлган турли ижтимоий-иқтисодий таъсирини аниқлашда Ўзбекистон ёш олим ва тадқиқотчилари имкониятларини кенгайтиришдир.   

    Ёзги мактаб фаолиятида хотин-қизлар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтириш ва гендер тенглик масалалари билан шуғулланувчи давлат муассаса ва корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, Ўзбекистон, Қазоқистон, Кирғизстон ва Тожикистондан келган тадқиқотчи, ўқитувчи, аспирант ва талабалар иштирок этишди.

    Ҳафта давомида иштирокчилар гендер тенгликка тегишли турли хил мавзуларга оид, яъни гендер кўрсаткичларини жорий этиш метод ва инструментлари, гендер ассиметриясига оид иқтисодий ривожланиш индекси ва кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, эркак ва хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий мақомига таъсир этувчи сиёсий ва молиявий институтлар фаолиятини таҳлил қилиш билан боғлиқ билимларга эга бўлади.

    Ўқув курсини тугатгадан кейин иштирокчилар иқтисодиётда гендер ҳилма-хиллигига ўзларининг назарий ва эмпирик ёндошув имкониятларини ошириб боради, гендер сиёсати билан боғлиқ бирламчи ва иккиламчи манба маълумотларини таҳлил қилишда компетенцияларини чуқурлаштиради. Ёзги мактабнинг сўнгги кунида иштирокчилар ўз тадқиқотларини тақдим этиш ва муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.     

 

 

10:58 / 2019-07-08
Success helper
Success warning