“Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

2024 йилнинг 26 январь куни Банк иши факультети “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида “Гиёҳвандлик-аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.









 

Мазкур давра суҳбатида Тошкент шаҳар Наркология маркази шифокори нарколог С.Интизорова, институт шифокори У.Солиева, институт психологи М.Юсупова, ИИБ профилактика инспектори Н.Исламова, “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари, институт тюторлари ва 180 нафар талаба-ёшлар иштирок этди.







Ушбу тадбирда аср муаммоси ва унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида мутахассислар томонидан айтиб ўтилди. Шунингдек, гиёҳвандликнинг жамиятга етказадиган зарарлари ҳақида фикр-мулоҳазалар тингланди.









 

Тадбир сўнгида Гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида видеофильм талаба-ёшларга катта таассурот қолдирди ва бундай тадбирлар кўпроқ бўлишини таъкидлашди. Мазкур давра суҳбатида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

 

 

13:59 / 2024-01-26
Success helper
Success warning