Илмий фаолиятни тижоратлаштиришнинг амалий натижалари ўрганилмоқда
Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорларининг иккинчи гуруҳи Қозон федерал университетида «Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш» дастури бўйича амалиёт ўтамоқда.
Мазкур амалиёт дастурида Тошкент молия институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.Х.Исламкулов ҳам иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Қозон федерал университети билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Дастурда олий таълим муассасаларида тадбиркорлик платформалари ва университет инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бир қатор амалий натижалар тақдимоти ўтказилиши кўзда тутилган.