“Инновацион таълим технологияларни ўқув жараёнида қўллаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Инновацион таълим технологияларни ўқув жараёнида қўллаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

2024 йил 4 январь куни Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида кафедра профессори и.ф.д., профессор Тожибоэва Дилором томонидан “Инновацион таълим технологияларни ўқув жараёнида қўллаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

 

 

Мастер-классда профессор Д.Тожибоэва иқтисодий фанлардан таълим беришда замонавий инновацион таълим технологияларини қўллашда кредит модуль тизимига асосланиш зарурлиги ҳамда ҳар бир иқтисодий фанлар мавзусидан дарс ўтишда албатта унинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда таълим методларини қўллаш кераклиги ҳақида сўз юритди.

 

 

Мастер-класс давомида профессор Д.Тожибоэва кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан таълим технологияларига оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли бўлди.

13:04 / 2024-01-04
Success helper
Success warning