Иқтидорли талабалар тақдирландилар
2020 йил 12 февраль куни соат 14.00да иқтидорли талабалар ва магистрантлар ўртасидаги “Энг яхши илмий мақола”, “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши маъруза” номинациялари бўйича танлов бўлиб ўтди. Танловни Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор, и.ф.д., проф. С.У.Мехмонов очиб берди, у ўз сўзида мамлакатимиз раҳбари ва институт раҳбарияти томонидан ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илм билан шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбирда институт “Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими” бошлиғи и.ф.н.,доц. Х.М.Шеннаев, “Иқтисодиёт” кафедраси мудири доцент Х.С.Асатуллаев, “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Д.Хусанов, PhD Г.Халикулова, кафедра катта ўқитувчилари М.Нуралиева, О.Мамадиёров ва доцент Н.Касимовалар қатнашдилар. Кўрик танловда институт ва бошқа олий ўқув юртларидан 150 та талаба ва магистрлар иштирок этдилар. Иштирокчилар томонидан 13 та энг иқтидорлилар танлаб олинди. Ғолиблар ҳомий ташкилотлар томонидан мукофотлар билан тақдирландилар.