Ислом молия хизматларини амалга ошириш жараёнлари

Ислом молия хизматларини амалга ошириш жараёнлари

Ўзбекистонда амалдаТошкент молия институтининг «Банк иши» кафедраси томонидан 2022 йил 13 январь куни «Банк иши» ва «Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедралари профессор-ўқитувчилари учун «Ўзбекистонда ислом тамоййиллари асосида молиялашни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва устивор ййўналишлар» мавзусида илмий ўқув семинар ташкил этилди. 

«Банк иши» кафедраси мудири А.Омонов таклиф этилган меҳмонлар Хусниддинов Музаффар ва Ибадов Муҳаммадфаёз Муҳаммадвафаевичларни таништирди.

Биринчи бўлиб «Исломмолияси.уз» сайти асосчиси «Исломиc Бусинесс анд Финанcэ» МЧЖ ҳамасосчиси ва молиявий менежери Ҳусниддинов Музаффар сўзга чиқди. Хусниддинов ислом молияси тамойиллари асосида фаолият юритаётган кредит ташкилотлари фаолияти, уларнинг ривожланиш динамикаси, географик ва минтақавий ривожланиши ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Ислом молияси ва қимматли қоғозлар соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ишлаб чиқиш режалари ҳақида гапирди. Хорижлик муаллифлар ва маҳаллий олимларнинг замонавий адабиётлари билан таништирди,ва институтга китобларнинг бирини совға қилди.

Тақдимотдан сўнг маърузачига кўплаб саволлар берилди, хусусан, ислом молиясининг реал ривожланиши ва амалиётга жорий этилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва бошқа саволларга атрофлича жавоблар олинди.
Сўнгра «Траст банк» ХАБнинг исломий молиялаштириш услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш услубларини жорий этиш бўйича эксперти Ибадов Муҳаммадфаёз Муҳаммадвафаевич сўзга чиқди. У тўғридан-тўғри «Траст банк» ХАБ фаолиятига исломий ойналарни жорий этиш амалиёти, Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси билан ҳамкорлик босқичлари, банкнинг ислом молиялаштириш ўртасидаги воситачи роли ҳақида гапирди. Амалдаги қонунчилик билан боғлиқ муаммолар ва уларни ҳал этиш заруриятига тўхталиб ўтилди.






Илмий семинар сўнгида «Банк иши» факультети деканати вакиллари ва профессор-ўқитувчилари маърузачиларга мазмунли ва қизиқарли семинар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.





18:33 / 2022-01-14
Success helper
Success warning