Институт вакиллари Карлов университети таълим жараёни билан танишди

Институт вакиллари Карлов университети таълим жараёни билан танишди

 

Айни вақтда Чехия Республикасида малака ошириш курсларида иштирок этаётган бир гуруҳ институт профессор-ўқиьувчилари QS World University Rankings халқаро рейтингида 288 ўринда бўлган Европадаги энг қадимий олийгоҳлардан бири ҳисобланмиш Карлов университетининг таълим жараёни билан яқиндан танишди.



 

Хусусан, вакилларимиз мазкур олийгоҳда ўқув жараёнларини ташкил этилиши, кафедралар, марказлар фаолияти, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолият билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.





Хорижий университет профессор-ўқитувчилари билан бугунги замон олий таълим соҳасидаги  замонавий тенденциялар борасида фикр-мулрҳазалар алишилди.





Маълумот учун: Карлов университети Чехия Республикасининг Прага шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университетидир. У 1348 йилда ташкил этилган ва Европадаги энг қадимги университетлардан бири ҳисобланади. Ушбу олий таълим муассасасида 50 000 дан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда.

19:26 / 2023-08-17
Success helper
Success warning