Талаба қизларда кийиниш маданияти ва соғлом турмуш тарзи

Талаба қизларда кийиниш маданияти ва соғлом турмуш тарзи

Тошкент молия институти Хотин-қизлар кенгаши ва Молия факультети Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан институт профессор ўқитувчилар, “Молия” факультети талаба-қизларига Олий маълумотли Имидж-мастахатчи Ойдиной Тухтаева ва тўғри овкатланиш буйича диетолог Мавжуда Зохидовалар томонидан 2021 йил 18 майда “Талаба қизларда кийиниш маданияти ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида онлайн мастер - класс ташкил қилинди.

 

«My image» модалар мактаби асосчиси ва рахбари Ойдиной Тухтаева онлайн мастер-классда кийиниш шахсий масала эканлиги, лекин ҳар бир жамиятнинг одоб-аҳлоқ меъёрлари ва талабларига мос ва хос кийиниш этикаси, талаба қиз-аёлларимиз жамиятнинг вакили сифатида ана шу меъёрларга амал қилиши ва бу ёшлар тарбияси, кийинишида миллий анъаналаримизни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, талаба қизларимизни “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, кийинишда хорижликларга тақлид қилиш сингари салбий оқимлардан асраш, “дресс-код” нормаларига ҳам амал қилиш юзасидан таклиф, фикр - мулоҳазалар билдирди ва бошқа амалий кўникмалар ҳамда фойдали маслаҳатларни айтиб ўтди.

 

Шу билан биргаликда тўғри овкатланиш буйича диетолог Мавжуда Зохидова томонидан жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликлар ҳамда “Фаст фуд”лар ни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш ҳолатлари юзага келаётганлиги сабабали талаба қизларимизга соғлом овқатланиш одатини шакллантириш кераклиги ҳақида кўпгина фойдали маълумотлар ва фикр мулоҳазалар билдирди.

 

Онлайн мастер - классда қайд этилган ва юритилган фикр мулоҳазалар, маълумотлар ва фойдали маслаҳатлар профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизларда катта  қизиқиш уйғотди, уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

 

17:39 / 2021-05-19
Success helper
Success warning