Замонавий бизнесни бошқариш (Конференсия)

Замонавий бизнесни бошқариш (Конференсия)

2021 йилнинг 24 май куни Тошкент молия институтида “Замонавий бизнесни бошқариш, иқтисодиёт, инновацион технологиялар ва ижтимоий фанларни ривожлантириш: назария ва амалиёт уйғунлиги” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди.

 

Малайзиянинг Binary университети, Япониянинг Bunkyo Gakuin университети, Полшанинг Cracow университети, АҚШнинг INTEAS университети, Гулистон давлат университети ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтлари ҳамкорларлигида ташкил этилган мазкур халқаро конференсияда дунё мамлакатларининг турли ҳудудларидан профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, иқтидорли талабалар ҳамда магистрантлар ўзларининг мақола ва тезислари билан иштирок этдилар.

 

Халқаро конференсия якунига кўра ташкилий қўмита томонидан мамлакатимиз ва жаҳон иқтисодиёти ривожи учун манфаатли бўлган илмий изланиш натижалари тўпламга киритилди ҳамда муаллифларга сертификатлар топширилди.

 

 

11:37 / 2021-05-25
Success helper
Success warning