“Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати”
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб институтимизда “Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси бош инспектори Фарҳод АЗИЗОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Наврўз РИЗАЕВ меҳмон сифатида ташриф буюриб, “Фуқаро-жамият-давлат” ўртасидаги изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими бўлган бош қомусимиз ҳақида, буюк неъматлар орасида энг улуғи – “Инсон учун” деган ғояни илгари сурган, уни улуғлаш ва эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳуқуқий кафолатловчи тузук ҳақида сўз юритдилар.