“Конститутция ва сайлов ҳуқуқининг кафолатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

“Конститутция ва сайлов ҳуқуқининг кафолатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир

 2019 йил 6 декабрь куни “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Конститутция ва сайлов ҳуқуқининг кафолатлари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси академияси “Прокурорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” кафедраси доценти, ю.ф.д. Г.Р.Маликова ташриф буюриб “Конституциямизга мувофиқ, фуқаролар давлат ва жамият ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Сайловда ўзига маъқул бўлган номзод ёки бирон-бир партия илгари сураётган дастур учун овоз бериш, уларни қўллаб-қувватлаш вакиллик демократиясининг яққол кўринишидир. Ўтган қисқа даврда сайловга оид 21 та қонун тизимлаштирилиб, Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Бу миллий қонунчилигимизни мустаҳкамлаш, демократик сайловларни ўтказишни янада такомиллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди” дея таькидлади.

 

 

21:00 / 2019-12-08
Success helper
Success warning