“Коррупцияга қарши-таълимни ривожлантириш” мавзусида тадбир

“Коррупцияга қарши-таълимни ривожлантириш” мавзусида тадбир

 9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Касбий психология, жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси томонидан 10 декабрь куни “Коррупцияга қарши-таълимни ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Бунда коррупциянинг мазмун-моҳияти ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга салбий таъсири тўғрисида тўхталиб ўтилди, шунингдек коррупциясиз таълимни ривожлантириш хусусида фикрлар билдирилди.

 

 Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Академияси “Криминология” кафедраси доценти, Полковник Ш.Р.Қобилов ўз маърузаси билан иштирок этди.

 

 

14:33 / 2019-12-12
Success helper
Success warning