«Кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этишнинг хорижий тажрибалари»
Тошкент молия институтида талабаларни қишки таътили даврида професор – ўқитувчилар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида барча раҳбар ва педагог кадрлар учун кредит-модул тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар доирасида 2022 йил 11 январь куни Ўқув-услубий бошқарма ҳамда “Таълимнинг кредит тизимини бошқариш” бўлими ходимлари томонидан институтнинг барча раҳбар ва педагог ходимлари учун «Кредит тизими асосида таълим жараёнларини ташкил этишнинг хорижий тажрибалари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
еминар-тренингда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими асосида ташкил этишнинг Европа (ECTS), АҚШ (USCS), Буюк Британия (САТS) ва бошқа давлатлар тажрибалари қиёсий таҳлил қилиниб, Тошкент молия институтида ўқув жараёнини ташкил этишда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Семинар-тренинг педагог ходимлар фаоллигида, қизғин баҳс ва мунозаралар асосида ўтди. Семинар-тренинглар 2022 йил 22 январга қадар давом этади.