Латвия билан илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик

Латвия билан илмий-тадқиқот соҳасида ҳамкорлик

2021 йилнинг 14 июль куни Латвия фанлар академиясининг Иқтисодиёт институти директори Нина Линде бошчилигидаги делегация Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

 

Учрашувда Тошкент молия институти ва Латвия фанлар академияси Иқтисодиёт институти билан истиқболда илмий-тадқиқот йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, халқаро илмий грант танловларида биргаликда иштирок этиш, ҳамкорликда илмий анжуманлар ташкил этиш ва илмий журналларга мақолалар тайёрлаш ва бу борадаги ишларни манзилли амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси”ни имзолашга келишиб олинди.

 

 

 

 

13:05 / 2021-07-16
Success helper
Success warning