“Раҳбарлик масъулияти “КЕЧА ВА БУГУН” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди

“Раҳбарлик масъулияти “КЕЧА ВА БУГУН” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 22 май куни "Менежмент ва маркетинг" кафедраси доценти., PhD Собиржонов Санжар Собиржонович томонидан "Иқтисодиёт" факультети талабалари учун маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда "Менежмент ва маркетинг" кафедраси катта ўқитувчиси Х. Шодмонов ва "Банк иши" кафедраси ўқитувчиси И. Ёълдошевалар иштирок этди.



 

Тадбир давомида Собиржонов Санжар Собиржонович мамлакатимиз иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсаётган бир вақтда, эркин рақобат ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, ташкилот ва корхоналарда бошқарув фаолиятини самарали ташкил қилишда раҳбарлик маҳорати муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритди. Шунингдек, раҳбар ташкилотлардаги ички алоқаларни ташқи муҳит билан ўзаро таъсири масалалари бўйича фикрлаш тизимига эга бўлиши, умуминсоний сифатларга ва бошқарув қобилиятларни ўзида мужассам қилиши ҳамда раҳбар имиджи қандай бўлиши кераклиги тўгърисида тўхталиб ўтди.

 

 

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Ушбу маҳорат дарси талабаларнинг келгусида бошқарув билимлари ва раҳбарлик салоҳиятини эгаллашга хизмат қилади.

15:30 / 2023-05-24
Success helper
Success warning