Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича муваффақият
Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари профессор-ўқитувчилари талабаларга дарс беришдан ташқари, параллел равишда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўз малакаларини оширмоқдалар.
2020 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ташаббуси билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асослари” бўйича ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, мазкур ўқув курсида фаол иштирок этган ва белгиланган талабларни бажарган тингловчилар махсус сертификат билан тақдирланиши белгиланган эди.
Тошкент молия институти “Аудит” кафедраси профессори, и.ф.д. Ҳамдамов Баҳром Қосимович ана шундан сертификат билан тақдирланди.
Институт жамоаси соҳа мутахассислари бўлган профессор-ўқитувчиларнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқув курсларида илмлари янада зиёда бўлишини ва катта муваффақиятлар олиб келишини тилайди!