Тошкент молия институтида “Миллий либос – миллат қиёфаси, миллий ифтихор ифодаси” номли тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Миллий либос – миллат қиёфаси, миллий ифтихор ифодаси” факультетлараро кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Тадбирда институт раҳбарияти, маданият ва санъат ходимлари, элимиз суйган ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтириш, талабалар жамоалари ўртасида кийиниш маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбир ҳақиқий миллий либослар ва қадриятлар байрамига айланди.
Танлов янги истеъдод эгаларини кашф этишда муҳим омил бўлди, дейиш мумкин. Қолаверса, жамоалар ўзларига берилган ҳудудларнинг тарихи, урф-одат ва маданиятини чуқур ўрганганлиги улар намоён қилган чиқишларда акс этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор Маҳфуза Боботиллаева томонидан ижро қилинган келин салом олийгоҳ жамоаси учун ҳадъя ҳадъя бўлди.
Институтимиз аёл раҳбар-ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъатинг баҳоларига кўра танлов ғолиблари аниқланди. Ҳакамларнинг берган балларига кўра, 1-ўринни – Бюджет ҳисоби ва факультети факультети 2-ўринни – Молия факультети, 3-ўринни – Магистратура ва кечки факультети факультети жамоаси эгаллашди.
Шунингдек, кўрик-танлов учун махсус энг ижодкор жамоа, энг креатив жамоа, энг жозибали жамоа, энг қувноқ жамоа, энг истеъдодли жамоа каби номинациялар бўйича муносиб деб топилган жамоалар ҳам институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.