Институт доценти, PhD., Саидова Марҳабо АҚШнинг Ваёминг Университетида стажировка ўтаб қайтди
Институт профессор-ўқитувчиларининг халқаро университетлар олимлари билан ўзаро илмий-ижодий ишлар самарадорлигини ошириш, илмий фаолиятда халқаро интеграцияни янада мустаҳкамлаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг январь-май ойларида “Статистика ва эконометрика” кафедраси доценти, PhD., Саидова Марҳабо Ҳабибулло қизи Халқаро таълим бўйича Америка кенгаши томонидан молиялаштирилган FEP дастури доирасида АҚШнинг Ваёминг университетида (University of Wyoming) стажировка ўтаб қайтди.
PhD М.Саидова Ваёминг университетидаги мазкур стажировка давомида бир қатор халқаро даражадаги конференцияларда иштирок этди: 2023 йил 25 февралда Нью-Йоркда Колумбия университетида ўтказилган АЛП конференциясида, 2023 йил 11 март куни Вашингтонда Жонс Хопкинс университетининг IEEE Интегратед STEM Education 13-сонли конференциясида ўз маърузалари билан иштирок этди.
Американинг Ваёминг университети илмий изланувчилари ва профессор-ўқитувчилари учун «Бизнес» факультети «Иқтисодиёт» кафедраси мудири профессор Александр Скиба илмий раҳбарлиги остида «Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш жараёнини эконометрик моделлаштириш ва статистик таҳлил қилиш» номли илмий изланиши мавзуси бўйича маъруза қилди, шунингдек, стажировка давомида Гарвард университети, Рутгерс университети, Колорадо университетининг илмий лабораториялари, таълим жараёнлари, илмий тадқиқот олиб бориш усуллари билан танишди.