Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!
Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент молия институти жамоаси томонидан Учтепа туманида жойлашган Учтепа, Қуйи Дархон, Янгийўл, Дийдор ва Алихонтўра Соғуний маҳалла ёшлари учун «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида маънавий-маърифий кеча ва концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда Тошкент молия институти ректори Тўлқин Тешабаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод, Қуйи Дархон маҳалла фуқаролар раиси Дилшод Алимовлар сўзга чиқиб, ёшларни байрам билан табриклашди.
Тадбир давомида ёшларнинг жўшқинлиги ва шижоати мамлакат тараққиётида беқиёс куч эканлиги, шу боис, юртимизда айнан ёшлар масаласига эътибор давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Концерт дастурида эстрада хонандалари Музаффар Абдуазимов, Ёрқинхўжа Умаров ҳамда диджей "SEZH"лар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам тадбири қатнашчиларига юқори кайфият улашди. Тадбир давомида ўтказилган «Китобхонлик» викторинаси ғолибларига институт томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.