Мактаб ва олий таълим интеграцияси

Мактаб ва олий таълим интеграцияси

14 апрель куни Тошкент молия институти жамоаси Яшнобод туманидаги 198-сонли ўрта умумтаълим мактабига ташрифни амалга оширдилар.

 

Ташрифдан кўзланган мақсад “Мактаб ва олий таълим интеграцияси” бўлиб, Яшнобод туманидаги 67, 198, 230-мактабларнинг 11 синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига киришни рағбатлантириш ва касбга йўналтириш ҳисобланади.

 

Тадбир давомида ўқув ишлари бўйича проректор, факултет деканлари ва Қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим масъуллари томонидан институтда таҳсил олиш жараёнлари ҳамда тайёрланаётган мутахассисликлар, таълим йўналишлари ҳақида тақдимот ўтказилди.

 

Мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан институт масъулларидан атрофлича маълумот олдилар. Кўргазмали воситалар орқали олий таълимда таҳсил олиш борасидаги тушунчаларини бойитдилар.

 

15:42 / 2021-04-14
Success helper
Success warning