Мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш тадбирлари

Мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш тадбирлари

 Тошкент молия институтига бириктирилган Юнусобод ва Ўртачирчиқ туманларида жойлашган умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида институт раҳбарияти ва мактаб директори билан учрашув бўлиб ўтди.

  Мазкур тадбирда умумтаълим мактабларида таълим сифатини оширишга қаратилган амалий ишлар сарҳисоб қилинди ва янги чора-тадбирлар режалаштирилди. Жумладан,

  1. Мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш ва юқори синф ўқувчиларини ОТМга тайёрлаш.

Бунда, мактабларнинг битирувчи синф ўқувчиларини институтда ташкил этилган абитуриентларни тайёрлов курсига жалб этиш орқали ОТМга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, институт қошида ташкил этилган абитуриентларни тайёрлов курсида 5 та фан (тарих, математика, ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили) бўйича дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

2) Институтга бириктирилган мактаб ўқитувчиларини касбий маҳоратини ошириш.

Институт ректорининг буйруғи асосида институтга бириктирилган умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини математика, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих фанлари бўйича “Педагогик маҳорат мактаби” қисқа муддатли курсларида ўқитиш орқали уларни касбий маҳорати оширилади.

3) Институтга бириктирилган мактаблар юқори синф ўқувчиларини институтга ташрифини ташкил этиш.

Институтга бириктирилган мактабларнинг юқори синф ўқувчиларини февраль-май ойлари давомида институтга ва адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилади. Ўқувчиларнинг ташрифлари давомида институт ҳақида, яратилган шарт-шароитлар, талабалар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконияти яратилади.

4) Институтга бириктирилган мактабларда очиқ эшиклар кунини ўтказиш.

Институтга бириктирилган мактабларда институт факултетлари деканатлари, кафедралар ва бўлимлар томонидан очиқ эшиклар куни ўтказиш режалаштирилган.

 

12:07 / 2021-01-17
Success helper
Success warning