Марғилон банк-молия техникумида учрашув

Марғилон банк-молия техникумида учрашув

    Жорий йилнинг 18 январь куни институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С.Меҳмонов томонидан институт хузуридаги Марғилон банк-молия техникумида педагог-ходимлар иштирокида учрашув ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожатномасида таълим йўналишида белгиланган вазифалар мазмун-моҳияти атрофлича мухокама қилинди ва ижросини ўқув муассасасида ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди. Шунингдек техникумда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, ўқув-услубий таъминот билан билан боғлиқ мавжуд муаммолар кўриб чиқилди ва уларни ечимлари бўйича аниқ вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

   Техникум педагог ходимларининг институтни тегишли кафедраларида тизимли равишда малака оширишлари, институт профессор ўқитувчилари билан ҳаммуаллифликда ўқув-адабиётлари яратиш, илмий салоҳиятни ошириши белгиланди.

Тадбир эркин фикр-мулохазалар, савол-жавоблар асосида мазмунли ўтди.

 

10:55 / 2021-01-19
Success helper
Success warning