ТМИ ва Технопарк ўртасида меморандум имзоланди.
2021 йил 18 май куни, Тошкент Молия институти вакиллари билан "Технопарк" МЧЖ ҳудудида учрашув бўлиб ўтди.
⠀
Учрашувдан кўзланган мақсад, Тошкент Молия институти ва "Технопарк" МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўлди.
⠀
Ушбу Меморандумнинг мавзуси, институт ва корхона ўртасида таълим, фан, томонларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган профессионал таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, институтда таҳсил олаётган талабаларга амалиётларни ташкил этиш ва битирувчиларни ишга жойлаштиришга қаратилган ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришдан иборат бўлди.
Ушбу меморандум имзоланишида фаол бўлган Иқтисодиёт кафедраси ва шу кафедранинг катта ўқитувчиси Нодира Хасанхонованинг берган маълумотига кўра яқин келажакда "Технопарк" корхонасида талабаларнинг сайёр дарс ўтишлари учун ўқув хоналари жиҳозланиши режалаштирилган.