“Мобил банкинг” мавзусида “Ипак Йўли” АИТБ ходимларидан мастер-класс

“Мобил банкинг” мавзусида “Ипак Йўли” АИТБ ходимларидан мастер-класс

 2020 йил 11 февраль куни “Ипак Йўли” АИТБ ходимлари “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда Банк иши факультетида “Мобил банкинг” мавзусида мастер-класс ўтказдилар.

 

 Тадбирда “Ипак Йўли” АИТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнора Сайиджалилова, Ижро бўлими бошлиғи Анвар Исаев ва банк мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

 

 Банк тизимида рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотларни яратиш бугунги куннинг долзаб масалаларидан ҳисобланади. “Ипак Йўли” АИТБ томонидан аҳолига масофавий хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш, мобил иловаларни замон талабларига мослаштириш, мижозларга қулай ва сифатли хизматлар кўрсатиш, хусусан онлайн кредит, депозит, валюта айирбошлаш, пул ўтказма амалиётини ўтказиш бўйича банк ходимлари томонидан тақдимот қилинди. Шунингдек, банк ходимлари профессор-ўқитувчи ва талабаларга банк мобил иловаси орқали кредит олиш, валюта харид қилиш бўйича амалий банк операцияларини амалга оширдилар. Тадбир қизиқарли ва жонли тарзда ўтди.

 

 

18:00 / 2020-02-11
Success helper
Success warning