Молиявий киберхавфсизлик бўйича ҳамкорлик лойиҳалари
Жорий йилнинг 17 февраль куни «Энтруст» компаниясининг Шарқий Европа, Россия ва МДҲ бўйича ҳудудий менежери Ричард Палмер ҳамда давлат лойиҳалари менежери Роберт Ричардсон Тошкент молия институтига ташриф буюрди.
Меҳмонлар Тошкент молия институти ректори Т. Тешабаев билан ҳамкорлик алоқаларини яхшилаш ва молиявий киберхавфсизлик бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича фикр алмашишди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, «Энтруст» компанияси узоқ йиллик тажрибага эга бўлган ахборот киберхавфсизлик бўйича етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.