“Мурожаатнома-мамлакат тараққиётининг дастуриамали”

“Мурожаатнома-мамлакат тараққиётининг дастуриамали”

   2021 йил 13 январь куни Тошкент Молия институти ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Юнусобод туман Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасига бағишланган “Мурожаатнома-мамлакат тараққиётининг дастуриамали” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Тошкент давлат юридик университети “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” кафедраси профессори Феруза Мухитдинова, ЎзМТДП Юнусобод туман Кенгаши раиси Доно Аҳмедова, Юнусобод туман кенгаши депутатлари меҳмон сифатида ташриф буюрган бўлсалар, тингловчи сифатида институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.

    Мурожаатномада қайд этилганидек, янги йилда олий таьлимнинг қамрови ва сифатини оширишга алоҳида еьтибор қаратилди. Кейинги йилдан бошлаб олий таьлимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилиши, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилиши, аьло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилиши ёки “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилиши, ушбу дастур орқали илк бор бакалавр йўналишида чет элларга 100 нафар ёшларнинг юборилиши каби ташаббуслар бир тарафдан ёшларнинг илм олишини кенгайтиришга имкон яратса, яна бир тарафдан илмга бўлган рағбатни ривожлантириши шубҳасиз.

  “Мурожаатномада баён қилинган фикрлар, белгиланган вазифалар маълум бир соҳа вакилларигагина эмас, ўзини шу юрт тақдирига даҳлдор деб билган барча юртдошларимизга тааллуқли эканлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу эзгу мақсадлар йўлида ёшларимизнинг ўз олдиларига қўйган катта марраларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур, дея фикр билдирди, Инновация вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев.


 

11:30 / 2021-01-14
Success helper
Success warning