ОЛИЙ ТАЬЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ
2021 йилнинг 19 июнь санасида Навоий давлат кончилик институтида Ҳудудий олий таълим муассасалари ректорлари Кенгаши йигилиши бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, иш берувчи корхоналарнинг талабларига мувофиқ, юқори билим ва кўникмаларга эга малакали кадрлар тайёрлашда олий таълим муассаслари ва корхоналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўлди.
Мазкур тадбир давомида Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Закирович Навоий давлат кончилик институти ректори ва шу билан бир қаторда “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси бош директори Санакулов Қувандик Санакулович билан учрашди. Рахбарлар учраш давомида ҳудудлардаги мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарнинг муаммоларини ечишда илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришга қаратилган масалалар бўйича ўзаро манфаатли келишувларни имзоладилар.
Докторантлар, магистрлар ва талабаларнинг истиқболли инновацион ишланмалари ва старт уп лойиҳалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда уларни тижоратлаштириш келишув доирасидаги масалаларнининг ечими сифатида қаралди, провардида эса илм-фан соҳа ривожини жадаллаштириш мақсад қилинди.
Мазкур учрашув давомида институт ректорлари ўқув ва илмий тадқиқот соҳаларидаги тажрибаларни бошқа олий таълим муассасаларига жорий қилиш, лаборатория базаларидан жамоавий фойдаланишнинг самарали механизмаларини ишлаб чиқиш каби долзарб масалаларни ўзаро муҳокама қилдилар.
Форум доирасида олий ўқув юртлари ўзаро ҳамкорликни мақсадли ташкил этиб, келгусида ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик ва иқтисодий модернизация қилишда олий таълим муассасалари ролини оширишга келишиб олинди.