“Ҳалол касб-фаровонлик омили” мавзусида Одилхон қори Юнусхон ўғли билан давра сухбати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5106-сон фармони ижросини таъминлаш, мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, бунда уларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш мақсадида Тошкент молия институтида 2019 йилнинг 4 апрел куни “Ҳалол касб-фаровонлик омили” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ғазначилик ва давлат жамғармалари факултет тасарруфидаги “Баҳолаш иши ва инвеститсиялар” кафедраси томонидан “Кафедра ҳафталиги” доирасида ўтказилди. Тадбир мехмони сифатида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Хўжа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли иштирок этдилар. 250 дан ортиқ талабалар иштирокидаги мазкур тадбирни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Каримқулов Жасур Имомбоевич очиб бердилар. Шундан сўнг навбат устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлига берилди. Мехмон суҳбат давомида мавзуга доир гўзал ҳадису ривоятлардан, Қуръон оятлари тафсиридан мутолаа қилдилар. Ҳалол касб ҳақиқатан ҳам инсон саодати эканлиги барчага равшан бўлди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлига мурожаат қилдилар ва тўлалигича жавоб олдилар.