Оилада соғлом психо-эмоционал муҳит
2021 йил 18 май куни Тошкент молия институти Солиқлар ва суғурта факультети ҳамда ТМИ-ПДУ қўшма факультети Хотин-қизлар Кенгаши ҳамкорлигида “15-май - Халқаро оила куни” муносабати билан “Ёш замонавий оилада соғлом психо-эмоционал муҳит ва унинг оила мустаҳкамлигидаги ўрни” мавузусида онлайн мастер-класс ташкил қилинди.
Мастер-классни тажрибали психолог, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси психологлар ва коучлар ассоциацияси аъзоси Хожимухамедова Дилбар Рихсибаевна олиб борди. Тадбирда тажрибали психолог томонидан янги барпо бўлаётган оилаларда соғлом психо-эмоционал муҳитни яратиш, оилавий зиддиятларнинг олдини олишда турли эмоционал ҳолатларни бошқариш, ёшларнинг соғлом ва мустаҳкам оилани барпо қилишдаги масъулияти ва мажбуриятларини ошириш каби йўналишларда психологик маслаҳатлар берилди.